23:26 / 17.04.2022
1 186

Самарқандда ўтказилган тезкор тадбирда оғуфурушлар ушланди

Самарқандда ўтказилган тезкор тадбирда оғуфурушлар ушланди
Самарқанд вилоятида опий ва гашиш гиёҳванд моддалари айланмасига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Самарқанд—Тошкент йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи фуқаро (1985 йилда туғилган) ва Самарқанд туманида яшовчи тадбиркор (41 ёшли) бир фуқарога 49,5 грамм миқдордаги опий моддасини 2 минг 100 долларга сотаётган ушланган.

Ушбу шахслар Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқородан (1991 йилда туғилган) гиёҳванд моддаларни сотиб олгани аниқланиб, тадбир давом эттирилган. Унинг яшаш хонадони текширилганда, 5 кг миқдордаги опий ва 1 кг миқдорда гашиш моддалари топилган.

Тезкор тадбир натижасида жами 6 кг 49,5 гр опий ва гашиш моддалари тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ўтказилган тезкор тадбирда оғуфурушлар ушланди