
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати
Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси ҳудудида юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди, деб хабар беради вилоят ФВБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 18 апрель куни соат тахминан 07:35 да Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси ҳудудидан ўтган А-373 йўлининг 4-километрида фуқаро О.С бошқарувида бўлган оқ рангли Cobalt машинаси ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда енгил машинада ёнғин чиққан.
Ёнғиндан Cobalt’нинг олд капот ва салон қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига зудлик билан Оқолтин тумани ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва тез фурсатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ўлими ва тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати
Ҳозирда ФВБ ҳамда ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар