
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «АрМИ—2022» халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Саян юриши» мусобақасида кучли учликдан ўрин олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, бир неча кун давомида Россия ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан жами 9 та жамоа иштирок этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Мусобақа низомига кўра, жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажарган.
Умумий натижалар бўйича Россия жамоаси биринчи, Хитой жамоаси иккинчи, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилари эса учинчи ўринни эгаллаган. Ғолиб ва совриндорларга медал ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Таъкидланишича, 17 апрель куни мазкур мусобақада иштирокчилари Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар