
Андижон вилояти Асака туманида фермер хўжалигига трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган шахс ва етакчи мутахассис ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Асака тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро С.М. «Х.Ш.» фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.нинг ишончига кириб, «Ўзэнергоинспекция» бўлимида ишловчи танишлари орқали хўжаликка қарашли боғ ҳудудига қуввати 100 КвА бўлган трансформатор ўрнатиб беришни айтгани аниқланган. У эвазига 40 миллион сўмни олган вақтида ушланган,
Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда «Ўзэнергоинспекция»нинг Андижон ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Ф.С. боғ ҳудудига трансформаторни улаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва рухсат олиб бериш эвазига 5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар