Фото: Facebook / Камолиддин Раббимов
Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашгани сабаб ҳибсга олингани ҳамда унга нисбатан жарима жазоси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди. Сиёсатшунос Facebook’даги саҳифасида бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ берди.
- Ассалому алайкум қадрли дўстлар, менинг тақдиримга бефарқ бўлмаганингиз учун барчангизга раҳмат. Ҳозир уйдаман. Ҳаммаси яхши. 17 апрель, кечки соат 19:00 лар атрофида Чорсу бозори ёнида рейд бўлаётганди, қонун устуворлигини шахсий талқинимда ўлчаб, ушбу вазиятга аралашган эдим. Лекин мен ИИВ ходимларининг ишларига аралашганим хато эканини тушунаман. Менга нисбатан қонун моддаларига кўра, жарималар белгиланган, мен уларни ўз вақтида тўлаш ниятидаман. Қолган тафсилотларни кейинчалик билдиришга ҳаракат қиламан. Илтимос, бу ишни сиёсийлаштирмасликларингизни сўрайман. Бу ерда мен томонимдан йўл қўйилган хатолар мавжуд эди. Ҳаммага каттадан катта раҳмат!, — деб ёзади Раббимов.
Орадан бир неча соат ўтгач, сиёсатшунос яна бир пост қолдириб, интернетдаги пост ва мақолалар танишиб чиққанини таъкидлаган.
«Дўстлар, бир неча соат уйга келиб, интернетдаги постлар ва мақолалар билан танишдим. Кўплаб назариялар билдирилибди. Асосийси – эркинлик ва оддий инсоний қадр-қимматни ҳис қилмоқдаман. Ҳаммага ғамхўрлик учун каттадан катта раҳмат. Ҳозир уйдаман, оғиз ёпиб бўлдик. Уйда бамайлихотир, хотиржам ўтириш ҳам — катта неъмат! Кимки рўза тутаётган бўлса, рўзалар билан чарчаманг», — дейди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди