23:10 / 19.04.2022
1 215

5 йиллик алимент учун 94 млн. сўм тўланди

5 йиллик алимент учун 94 млн. сўм тўланди
Фуқаролик ишлари Cамарқанд шаҳар судининг 2021 йил 20 октябрдаги қарорига асосан қарздор А.О.дан ундирувчи А.З.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор ота фарзандларини ўйлаб олдиндан беш йиллик алимент учун 94 миллион 286 минг сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 йиллик алимент учун 94 млн. сўм тўланди