1 014
Қорақалпоғистон Республикасида Бюро ходимлари алимент ундирувларига алоҳида эътибор қаратишмоқда
Бюронинг Кегейли туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 26.12.2019 йилдаги қарздор Р.Т. дан ундирувчи Д.Дальжанованинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар фарзандининг таъминоти учун 1/3 миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати, бўлим иш юритувига келиб тушган кундан буён алимент иш юритуви қўзғатилган бўлиб, қарздор Р.Т. томонидан фарзандларининг таъминоти учун алимент нафақаси ҳозирги кунга қадар мунтазам равишда ойма-ой тўлаб келинган.
Шунга қарамасдан, жорий йилнинг апрель ойида қарздор Р.Т. ўз ташаббуси билан Бюро бўлимига келиб, фарзандларининг вояга етгунга қадар алимент нафақасини олдиндан тўлаб бериш истагини билдириб, ҳисоблаб беришни илтимос қилган.
Шу сабабли, давлат ижрочилари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлардан кейин, алиментчи ота томонидан келаси 13 йилга жами 152 млн. сўм алимент пулларини ундирувчи Д.Далжановага тўлаб берди.
Бундан ташқари, асосий эътиборлардан бири оилаларни яраштиришга қаратилмоқда. Бу эса, ўз навбатидан самарасини бермоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида ҳамкор ташкилот ва мутасидди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган профликатика ва тушинтириш ишлари натижасида 24 та ажрашиш ёқасида турган оилаларнинг ўзаро ярашиб, бирга яшаб кетишига эришилди.
Мисол учун, бўлим иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 26.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Утемуратовдан ундирувчи Н.Султанованинг фойдасига ики нафар фарзандлари таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ва ҳозирги кунга қадар алимент нафақаси ойма-ой ундириб келинган.
Шу муносабат билан, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари ва ҳуқуқий тушинтириш натижасида тарафлар яраштирилди ва оила тикланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди