07:00 / 20.04.2022
984

Сирдарёда Тошкентга олиб кетилаётган салкам 1,4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Сирдарёда Тошкентга олиб кетилаётган салкам 1,4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Сирдарёда Самарқанд ва Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган кўп миқдордаги истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳудудидаги «Сирдарё» ЙПХ масканида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Ўтказилган тадбир давомида Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Epiсa холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд шаҳрида яшовчи И.И. бошқарувидаги автотранспорт салонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 225 килограмм гўшт борлиги аниқланган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Шунингдек, Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Nexia-1 холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Қашқадарё вилятида яшовчи Э.Э. бошқарувидаги автотранспорт юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 454 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.

Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Lacetti холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Р.Б бошқарувидаги автотранспорт юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 713 килограмм гўшт борлиги аниқланган.

Юқорида қайд этилган гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вақтинча сақлаш учун Гулистон шаҳар, Қурувчилар кўчаси 1-уйда жойлашган «Бунёдкор Гўшт — Сут Инвест Trade» МЧЖ музхонасига жойлаштирилди. Фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситалари эса тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ жарима майдонига қўйилган.

Қайд этлишича, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда Тошкентга олиб кетилаётган салкам 1,4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди