Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси
Навоий шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимига берган порасини ютиб юборган қонунбузарга чора кўрилди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси.
Қайд этилишича, Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган «Қарнаб» кузатув блок постида 1-сменада хизмат олиб бориш учун жалб этилган ЙПХ инспектори сафдор Зафар Муҳаммадов Қарнаб—Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 автомашинасини ҳайдовчи хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётгани сабабли тўхтатган.
Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда тошкентлик ҳайдовчи М.А давлат рақами белгисини ўзгартиргани аниқланган. ЙПХ ходими тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига олиб борган. Қоидабузар фуқаро М.А эса ЙПХ инспекторига машинасини қайтариб бериш эвазига 1 миллион сўм пул беришини айтган.
М.А ходимнинг бир неча маротаба пора бериш қонуний жавобгарликка олиб келиши ҳақидаги огоҳлантирувига қарамай, таклифини тўхтатмаган. Шундан сўнг сафдор Муҳаммадов вилоят ИИБ бошлиғи номига ўз билдиргиси билан мурожаат этган. Эртаси куни фуқаро ЙПХ инспектори билан учрашиб 100 долларни унга берган. У ҳолатни ўрганиш учун келган ходимларни пайқаган заҳоти пулни олиб ютиб юборган.
Тиббиёт ходимлари М.А.да эндоскопик текширув ўтказиб, ошқозонидаги 100 долларни олган. Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-банди билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди