
Бухоро вилоятида «B.F.» МЧЖ раҳбари (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган) Н.М. ва фуқаро И.Г.лар олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида «S.A.» АЖ номидан 27 нафар фуқарога Бухоро - Домодедово йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб берган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, қалбаки чипталардан тушган жами 52,7 млн сўмни улар фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.