Бугунги кунда орамизда шундай ҳайдовчилар ҳам борки, қонунда белгилаб қўйилган йўл ҳаракати қоидаларини менсимасдан, тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан, ўз нафсини жиловлай олмай спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариб, нафақат ўзининг балки бошқа фуқароларнинг ҳам хаётига хавф солмоқда.
Жорий йил бошида бюронинг Оқолтин туман бўлими иш юритувида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари фойдасига 273 та 93,1 млн.сўмлик йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида, шундан 217.8 млн.сўмлик 370 та ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланди.
Мисол учун, ҳамкорликда ташкил этилган рейд натижасида бир кунда қарздорлиги мавжуд 9 нафар фуқароларнинг транспорт воситалари жарима майдончасига вақтинча сақлаш мақсадида қўйилган бўлса, қарздорлардан 14.7 млн.сўм маблағ амалда ундирилиши таъминланди.
Мисол учун, жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг 16.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Д.Бековдан ундирувчи давлат фойдасига 82 млн. сўм қарз ундириш белгиланган, ижро иши келиб тушган куннинг ўзида кўзғатилиб қарздорни огоҳлантирган.
Қарздор белгиланган муддатда тўламаганлиги сабабли, қарздорга тегишли Lasetti русумли автомашина хатланиб, вақтинча сақлаш учун Оқолтин туманда жойлашган ЙПХ масканига олиб борилди. Ҳозирда қарзни ундириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди