902
«Биринчи навбатда боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак» – Президент Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев янги ташкил Кўкдала тумани фаоллари билан учрашувда Қашқадарё фарзанди ва бутун Ўзбекистон фахри бўлган соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий стратегияси ҳақида гапириб ўтди.
«Кабинетимда озгина бўш вақтим бўлса, китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Савол туғилади, биз нима учун Амир Темур бобомизнинг мудофаа меросини илмий асослар билан ўрганмаймиз?
Соҳибқироннинг Тўхтамишхон билан жангини ўқиб чиқдим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур бобомиз жангда 7 та усулни қўллаган экан.
Тўхтамишхон ҳам оддий рақиб бўлмаган, жуда катта ва моҳир қўшини бўлган. Бу жанг тактикасини ўргандим ва мутасаддилардан сўрадим: кимдир биздан мана шу жанглардаги стратегияни ўрганганми? Йўқ, ўрганмаган.
Ҳаммасига топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак. Афсуски биз кўп йиллар бошқалар тарихини, бизга алоқаси бўлмаган жангларни ўргандик.
Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз», – деди президент. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди