Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига ташрифи мобайнида Косон туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ерда техника ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 20 га яқин касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилган. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган. ўқиш, ўрганиш ёши чегараланмаган. Бу ерда барча истовчилар, вақтинча ишсиз кишилар ҳам келиши мумкин.
«Бундай имониятдан фойдаланиб, аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган электрик, сантехник, пайвандчи, ошпаз, қандолатчи, сартарош ва тикувчи каби касбларни ўрганмоқда. Уларга жаҳон стандартлари даражасида кўникма бериш мақсадида Германия, Туркия ва Япония давлатларидан мутахассислар жалб қилинган. Марказ қошида хорижий тилларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилган», — дейилади хабарда.
Бу ерда нафақат Косон, балки қўшни туманлардаги ишсиз фуқароларга 2 ойдан 6 ойгача бўлган курсларда дарс берилади. Президент марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган, касб ўрганаётган йигит-қизлар билан суҳбатлашган.
«Сизларнинг эртанги кунингизга бефарқ бўлмай, касбга интилишингиз мени хурсанд қилди. Бундай марказларни нима учун қиляпмиз? Илгари ёшлар касб эгаллаши учун Тошкентга ёки бошқа шаҳарларга борарди. Энди ўша шароитларнинг ўзи ёшларнинг олдига келяпти. Мақсадимиз — аҳолини касб-ҳунарли қилиш. Яхши ҳунари бор одам ишсиз қолмайди, керак бўлса уйидан олиб кетишади. Шунинг учун бу имкониятлардан фойдаланиб, йўлингизни топиб олишингиз керак», — дея таъкидлаган давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди