Уч нафар чўпон спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўзаро жанжаллашади, улардан бири икки шеригини ўлдиради ва воқеа жойидан қочиб кетади. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 13 апрель куни Фориш туманидаги «Эгизбулоқ» МФЙга қарашли Кўктепа ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли чўпон уйида уч нафар чўпон ўртасида бошланган жанжал қотиллик билан тугаган.
Чўпоннинг уйида вақтинча яшаб, чўпонлик қилиб келаётган, 1977 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ушбу ҳудудда чўпонлик қилиб келаётган таниши, 1977 йилда Пахтакор туманида туғилган Ж.Х. ва 1973 йилда шу туманда туғилган Х.Х. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганда ўрталарида жанжал келиб чиққан.
Оқибатда, М.Ғ. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.Х. ва Х.Х.ларнинг кўкрак қафасига бир неча марта тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди