08:24 / 23.04.2022
1 760

Ўзбекистонга кўчиб ўтган Беларусь фуқароси таассуротлари

Ўзбекистонга кўчиб ўтган Беларусь фуқароси таассуротлари
Фото: Getty Images / Лауренc Дуттон
Сўнгги ойларда Беларусдан кўпчилик одам турли давлатларга бош олиб чиқиб кетди, шу жумладан Ўзбекистонга. Шундай одамлар орасида ўтказилган сўровномалар доирасида давлатга кўчиб ўтган бир Беларусь фуқароси ўзининг иш топиш билан боғлиқ таассуротларини билдирди.

- "Мен Ўзбекистонга турмуш ўртоғим билан келдим. Унинг иш жойи шу ерга кўчирилган.

Ўзим илгари ҳеч қачон IТ соҳасида ишламаганман. Ўтган йил давомида ўзим мустақил QА (бу маҳсулот ва жараёнларнинг стандартлар, талаблар ва процедураларга мувофиқлигини таъминлайдиган систематик режалаштирилган иш-ҳаракатлар тўплами) ўргандим, бир нечта курсларда ўқиб, ўзимга ёқмаган ишдан кетдим ва янги жой қидиришни бошладим.

Аввалига турли сайтлардаги бўш иш ўринларига ариза топширдим. Кейин резюмени шахсан HR’га юбордим. Аммо Беларусдаги компаниялар мени суҳбатга чақиришмади. Ҳатто тест топшириғини бажариш имкониятини ҳам беришмади.

Ўзбекистонга келганимдан сўнг, иш учун суҳбатдан ўтдим. Бу ҳаётимдаги биринчи интервью бўлди ва у муваффақиятли ўтди. Дарҳол иш учун таклиф олдим. Ҳозир P2P технологияси асосида дастур ишлаб чиқадиган кичик компанияда ишлаяпман. Синов даврида компания 450 доллар иш ҳақи ваъда қилди. Кейин бу қиймат ортиб борар экан.

Ишга жойлашишда ягона тўсиқ – хориж фуқаросини ишга жойлаштиргани учун корхона кўп пул тўлаши кераклигидир.

Тушунишимча, қонунга кўра, чет эл фуқаросини иш билан таъминлаган ҳар бир ташкилот солиқ каби бир нарса тўлаши керак.

Турмуш ўртоғимнинг компаниясида бу тахминан 800 долларни ташкил қилар экан. Раҳбарларим эса мен учун тахминан 2000 доллар тўлашлари кераклигини айтишди
".

Украинада уруш бошланганидан сўнг Ўзбекистонга кўплаб IТ мутахассислар Кўчиб келган

Аввалроқ бир неча Беларуснинг IТ компаниялари ва IТ мутахассислари Тошкентга кўчиб ўтишаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Суҳбатда қатнашганлар турлича жавоб беришди: кимдир Грузияга кўчиб кетишни истаган, аммо Тошкентда офиси бўлган; кимдир учун Ўзбекистонда яшаш арзонроқ бўлса; яна бошқаси Самарқанд ва Бухорони анчадан бери кўришни истаган.

Мобил дастурчи Иваннинг айтишича, у Ўзбекистонга 1 март куни оиласи билан кўчиб келган, аммо кўп муддат яшашга улгурмасданоқ ҳозирда Туркияга кўчиб кетишни режалаштирмоқда. У бу ерда яшаш ўта қимматлигини айтади. Software девелопер Николай ҳам Ўзбекистонни «бошқа давлатларга кетишда таянч пункти» деб тан олмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга кўчиб ўтган Беларусь фуқароси таассуротлари