13:16 / 23.04.2022
1 133

ДХХ Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахсни ушлади

ДХХ Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахсни ушлади
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Китоб туманида яшовчи фуқаро Сурияга кетаётганда ушланган.

Хусусан, у 2020-2021 йиллар давомида Россияда ишлаган даврида ижтимоий тармоқлар орқали «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларни қўллаб-қувватлаган.

Жумладан, у Tik-Tok, Likee, Instagram ижтимоий тармоқларида шахсий профиллар очиб, унга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абу-Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг «жиҳод», «ҳижрат» ҳамда «шаҳид»ликка чорловчи маърузаларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.

Шунингдек, 2021 йилнинг декабрь ойида Россиядан доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан сўнг, ҳамқишлоқлари орасида ҳам оқим ғояларини фаол тарғиб қилган.

Бундан ташқари, у Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриқлари ҳамда кўрсатмалари асосида Россия ва Туркия орқали уларнинг сафига бориб қўшилишини режалаштирган.

Экспертиза хулосасига кўра, у тарқатиб келган диний мазмундаги материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш тақиқланади.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахсни ушлади