Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Atlas савдо мажмуасида арзонлаштирилган нархда сотув бўлмаслиги тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, савдо мажмуаси атрофида 18 мингга яқин фуқаро тўпланган.
22 апрель куни ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги Atlas савдо мажмуасидаги Mediapark дўконида маиший техникалар учун 80 фоизгача чегирма бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Натижада 18 мингга яқин фуқаро ушбу савдо мажмуаси олдида тўпланган.
«Савдо мажмуаси бир вақтнинг ўзида бу каби кўплаб фуқароларни қабул қилиш имконига эга эмаслиги сабабли, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан савдо мажмуасидаги вазият назоратга олинди», — дейилади хабарда.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Шунингдек, кун иссиқилиги ва тиқилинч бўлганлиги сабабли бир нафар аёл ҳушидан кетган, шу ернинг ўзида у ҳушига келтирилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига юборилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...