Видеодан кадр
2022 йилнинг 17 март куни интернет тармоғида «Навоий вилояти Навбаҳор тумани Халқ банкида эркак киши аёл кишини қаттиқ уриб йиқитган» номли видеолавҳа тарқалганди. Банк камераларидан ёзиб олинган видеоёзувда кўринишича, банкка ташриф буюрган фуқаро (эркак) ушбу филиал ходими Н.Абдуллаеванинг юзига мушт туширгани акс этган.
Кейинчалик ижтимоий тармоқда жабрланувчи — АТ «Халқ банки» ходими Нафиса Абдуллаеванинг мурожаати ҳам эълон қилинган бўлиб, унда Н.Абдуллаева ушбу фуқаро (мижоз) банкдан 30 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олганлигини, бироқ кредитини тўламай юрганлигини, шу боис уни бошқарувчи хонасига чақиртирганлигини айтганди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 19 апрел куни ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди мажлисида кўриб чиқилган. Суд қарорига асосан фуқаро Алишер М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича (Майда безорилик) айбдор деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...