date
views 1 061

Самарқандда фермер хўжалигининг 6 гектар ерини 170 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқандда фермер хўжалигининг 6 гектар ерини 170 минг долларга сотаётган шахс ушланди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати
Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ яна бир жиноий фаолият фош этилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро С. ариза билан мурожаат қилиб, унда деҳқончилик ва чорвачилик фаолияти билан шуғулланиши учун Паст Дарғом тумани ҳудудидан ер олиш ниятида апрель ойининг ўрталарида К.З. исмли шахс билан танишиб қолгани, у Паст Дарғом тумани «Найман» маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигига тегишли 6 гектар ерни 170 минг доллар эвазига сотишини ҳамда Паст Дарғом туман ҳокимлигидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 20 минг долларни талаб қилаётганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 23 апрель куни соат 13:10 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, К.З. ариза муаллифидан 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда фермер хўжалигининг 6 гектар ерини 170 минг долларга сотаётган шахс ушланди