date
views 1 584

Жиззахда 3 ойлик ҳомиладор келинчак бўйнига сим боғлаб, ўзини осиб қўйди

Жиззахда 3 ойлик ҳомиладор келинчак бўйнига сим боғлаб, ўзини осиб қўйди
Келинчакнинг онаси
Жиззах вилоятида уч ойлик ҳомиладор келинчак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йил 25 март куни тўйи бўлган У. исмли қизни турмуш ўртоғи ва қайнонаси камситиб, калтаклаб келган.

«Қизим шу уйга келин бўлиб тушгандан бери уч марта келган бўлса, ҳаммасида ё қаеридир кўкарган, ё абгор ҳолатда келган уйимга. Охирги келган куни ҳам қизимнинг бурнидан қон оқиб, мазаси бўлмади. Қотган нони бор экан, нима қиласан, десам, оч қолсам, ейман деди. Хонасида идиши бор экан, шунга ивитиб қўйиб, қотган нонни еркан қизим. Овқат есанг бўлмайдими десам, бўлса ейман, баъзида беришади, баъзида йўқ, оч қолиб кетяпман, деди», — дея қайд этган марҳуманинг онаси.

Марҳуманинг эри уни онаси ва опасидан тиз чўкиб кечирим сўрашга мажбурлаган. Шундан сўнг У. ҳомиладорлигига қарамасдан, ҳовлисидаги қурилиши битмаган бинода бўйнига сим боғлаб, ўзини осган.

«Бунақа бўлади деб ўйламагандим. Яхши кўрган қизим эди. Болали бўлишимиз керак эди. Уйимдагилар майли, яхши кўрганини олиб берайлик, деб тўй қилиб беришганди. Ҳаммадан кечирим сўрайман. Бунақа бўлишини истамагандим», — деган марҳуманинг эри суд залида.

Ҳолат юзасидан М.Х. Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «а,б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 3 ойлик ҳомиладор келинчак бўйнига сим боғлаб, ўзини осиб қўйди