Тошкент шаҳар ИИББ ёшларни ишга чақиради

Тошкент шаҳар ИИББ ёшларни ишга чақиради
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг патруль-пост хизматидаги мавжуд бўш сафдорлик лавозимларига ички ишлар органларида хизмат ўташ истагини билдирган эркак номзодлар учун танлов эълон қилинган.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган (эркак) шахслар 2022 йилнинг 30 майидан 3 июнига қадар ҳар куни соат 09:00дан 17:00гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
  • Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • олий ёки тугалланмаган (сиртқи таълим) олий маълумотга эга бўлиши;
  • идоравий (ИИВнинг) академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;
  • ёши 30 дан ошмаган бўлиши (30 ёшдаги ҳам);
  • бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;
  • номзодлар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.

Белгиланган муддатдан олдин ва кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатига киритилмаслиги айтилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар