Фото: Own wooden house
Беларусь Ўзбекистонга ёғоч уйлар етказиб бериш устида ишламоқда. Бу ҳақда Беларусь бош вазири Роман Головченко хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Беларусь ёғоч уйларига катта қизиқиш бор, яқинда Ғарбий Европада ушбу маҳсулотларнинг кичик партиялари анча юқори нархларда сотиб олинган.
«Ўзбекистонда ҳам бундай уйларга талаб бор. Шунинг учун биз уй йиғиш тўпламларини партиявий ишлаб чиқариш ва сотиш масалаларини муҳокама қилдик. Агар рақобатбардош нарх таклиф қилсак, менимча, бу бизнинг янги бозоримиз бўла олади», — деб ҳисоблайди Головченко.
Аввалроқ Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Беларусь зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда