16:00 / 27.04.2022
992

Иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилди

Иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган.

Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаси ҳисобланган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашда инсон қадри тамойилга қатъий амал қилинмоқда.

Жумладан, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 26.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “QORAKO'L IXTISOSLASHGAN DAVLAT O'RMON XO'JALIGI”дан ундирувчи А.Тангриев фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 22 млн. 266 минг сўм иш ҳақи ва 2 млн.120 минг сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “QORAKO'L IXTISOSLASHGAN DAVLAT O'RMON XO'JALIGI” ҳисоб рақамига инкассо қўйилиб, умумий ҳисобда 24 млн. 387 минг сўм пуллар ундирилиб, ундирувчи А.Тангриевнинг банк пластик картасига кўчириб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилди