Бир ҳафта ичида қулупнай нархлари кескин тушиб кетди. Нархларнинг бундай тушиши об-ҳаво шароити билан боғлиқ. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Нархлар мониторингига кўра, 2022 йилнинг 15 апрелидан 22 апрелига қадар қулупнайнинг ўртача улгуржи нархи бир кило учун 90 минг сўмдан 20 минг сўмга тушиб кетган. Бир ҳафта ичида нархлар 4,5 баробар пасайган.
Агар апрель ойи бошидан буён улгуржи нархлар динамикасини ҳисобга оладиган бўлсак, сўнгги икки ҳафта ичида ўртача нархлар 2022 йилнинг 8 апрелида қайд этилган максимал қиймат — 110 000 сўмга нисбатан 5,5 баробар арзонлаган.
2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 3 баробар паст.
Тошкентдаги «Korzinka.uz» супермаркетларида қулупнай 27 990 сўмдан сотилмоқда.
Ўн кун аввал қўшни Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархи бир кунда 2 баробар тушиб кетган ва кейинги кунларда ҳам пасайган эди.
- Баҳорги аномал совуқлардан сўнг дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади. Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун тез сотилиши керак бўлгани боис ҳам фермерлар нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда, — дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.
Март ойидаги ғайритабиий совуқ ва серёмғир об-ҳаводан сўнг апрель ойида Ўзбекистонда ҳам Тожикистонга ўхшаш об-ҳаво ўзгаришлари ва ҳарорат динамикаси кузатилди. Ўзбекистонда қулупнай нархининг тушиши худди шу омиллар билан изоҳланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда