2022 йил 20 апрель куни Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Сарой қишлоғида яшовчи 29 ёшли Б.М. ва 31 ёшли С.А. Китоб туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.
Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 18 апрель кунига ўтар кечаси Сарой қишлоғи ҳудудида жойлашган катта йўл ёқасига боғлаб қўйилган 2 бош қорамолларини номаълум шахслар ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 20 ёшли С.З. ўзининг жиноий шериклари — 20 ёшли М.С., И.С. ва 22 ёшли Ж.Ж.лар билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган.
Улар 2022 йил 18 апрель кунига ўтар кечаси Китоб тумани Сарой қишлоғи ҳудудида жойлашган катта йўл ёқасига жиноий шериги Ж.С.нинг отаси номида бўлган «Damas»русумли автомашина билан ўғрилик содир қилиш учун боришиб, ўша ерга боғлаб қўйилган 2 бош ҳўкизни автомашинанинг орқа салонига ортиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчилар процессуал тартибида ушланганлар. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда