
Ўзбекистонда 28 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:28 да зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Фото: ФВВ сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 327 километр жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 4,1 га тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Андижон вилоятида сезилган:
Хонобод туманида — 4 балл;
Қўрғонтепа туманида — 3 балл;
Жалақудуқ туманида — 2 балл;
Хўжаобод туманида — 2 балл. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар