Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида электромобиллар савдосидан тушган маблағларни талон-торож қилиб келган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «Ф.Э.» МЧЖ раҳбари ўринбосари Р.Ж. ва бошқалар МЧЖ томонидан чет давлатлардан олиб келинган электромобилларни сотувидан тушган 1,8 миллиард сўмни харидорлар билан тузилган шартномаларнинг иккинчи нусхасида паст нархларда кўрсатиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «W.Е.» МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган И.М. жамият раҳбарининг имзоси билан сохта ҳужжатларни расмийлаштиргани аниқланган. У МЧЖдан ишдан бўшаган 6 нафар ва 1 нафар умуман ишламаган фуқаронинг пластик карталарига 125,1 миллион сўм ҳамда бош директорнинг имзосини сохталаштириб, 273,2 миллион сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда