date
views 1 256

Сурхондарёда бир ўркачли туянинг қадимги қоятош сурати топилди

Сурхондарёда бир ўркачли туянинг қадимги қоятош сурати топилди
Фото: Маданий мерос агентлиги
Фанлар академияси Миллий археология маркази тадқиқотчиларидан иборат экспедиция Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Ғоз ва Хатит-Қамиш қишлоқлари яқинидаги Оқтош тоғларида археологик қидирув ва қазишма ишлари олиб борди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Экспедиция Ғоз қишлоғи яқинидаги Оқтош тоғли ҳудудида қидирув ишларини ўтказди. Натижада ҳудуддан бир ўркачли туянинг ўйилган тасвири топилди. Тасвир ясси оҳактошга ўйилган бўлиб, ўлчами 75 сантиметр х 90 сантиметр.

Экспедиция аъзолари ушбу ҳудуднинг этнографик-географик аҳамиятини ошириш мақсадида маҳаллий аҳоли ўртасида тадқиқот ўтказди. Натижада қоятош тасвирларидан ташқари, ҳудудда тош конлари жойлашгани, маҳаллий аҳолидан бирининг уйида қадимий отнинг бош суяги тўлиқ сақланиб қолгани ҳақида маълумот олинди.

Отнинг бош суяги қадимги конлардан бирида топилгани инобатга олиниб, ушбу топилма палеоантология соҳасидаги мутахассислар учун катта илмий қизиқиш уйғотиши мумкинлиги тахмин қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сурхондарёда бир ўркачли туянинг қадимги қоятош сурати топилди