1 450
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Баҳодир Ялангтўш ҳақида фильм суратга олмоқда (фото, видео)
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Регистон мажмуаси яратувчиси — Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олмоқда. Тасвирга олиш ишлари Самарқандда эмас, балки «Ўзбекфильм киноконцерни»нинг янгиланган панорамали павильонида ўтмоқда. Шу кунгача бирорта ўзбек киноси бундай павильонда суратга олинмаган.
— Янги панорамали павильон энг юқори замонавий техникалар билан жиҳозланган. Илгари йирик блокбастер ва жанговар саҳналар катта майдон ва массовка билан суратга олинган бўлса, бу техникалар билан бунга зарурат туғилмайди. Ўрнатилган техникалар битта павильоннинг ўзида исталганча атмосферани яратиб беролади.
«Ўзбекфильм киноконцерни»да съёмкалар учун боқиладиган отлар бор. Уларни ҳам бу ерга олиб келиб, саркардаларнинг жанг саҳналарида кўрсатиш имкониятимиз бор. «Баҳодир Ялангтўш» фильмининг деярли 80 фоизи ана шу павильонда суратга олинади. Голливуд фильмларида бундай техникалардан кенг фойдаланилади. Тўғри, улар арзон эмас, аммо жуда қулай, — дейди киножурналист Шоира Рауфбоева.
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов нега айнан бу тарихий қаҳрамон ҳақида фильм олишни истаганини қуйидагича изоҳлади.
Фото: «Дарё»
— Ҳар доим мурожаат қилинмаган қаҳрамонлар ҳақида фильм суратга олишга ҳаракат қиламан. «Исломхўжа» ва «Илҳақ» тарихий фильми қаҳрамонлари ҳам сўзимга мисол бўлолади. Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Ҳатто, кўпчилик Самарқанддаги «Тиллакори» ва «Шердор» мадрасаларини у бунёд этганини ҳам билишмайди. Тарих институти билан маслаҳатлашган ҳолда, унга оид манбааларни изладик. Фильм сценарийсини Ҳасан Тошхўжаев билан бир йил давомида ҳаммуаллифликда ёздик, — дейди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.
Фото: «Дарё»
Режиссёр тўрт ой давомида бўлган кастинг жараёнлари ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.
Фото: «Дарё»
— Ролга мос актёрни танлаш энг мураккаб жараён ҳисобланади. Фото ва видео кастинг жараёнлари тўрт ой давом этди. Масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидовни аввалига бошқа ролга тасдиқлаб, кейин икки марта ролни алмаштирдик. Охирги қароримиздан сўнг актёрнинг ўзи ҳам энди ролда яшай олаётгани ҳақида айтди. Бош қаҳрамон Баҳодир Ялангтўш роли борасида ҳам жиддий баҳслар бўлди. Узоқ давом этган баҳслардан сўнг уни Ҳабибулло Низомов ижро этадиган бўлди. Бундан ташқари, Матёқуб Матжонов, Бекзод Муҳаммадкаримов ва Боир Ҳолмирзаев каби устоз санъаткорлар ҳам ўзига хос ролларни ижро этишмоқда, — дейди Жаҳонгир Аҳмедов.
Фото: «Ўзбекфильм киноконцерни»
Тарихий фильмда каскадёрларнинг ўзига хос ўрни бор. Мазкур фильмда, қозоғистонлик каскадёрлар жамоаси билан ҳамкорлик ўрнатилган.
Фото: «Дарё»
Суратга олиш ишлари 2023 йилнинг ёз ойига қадар давом этади. Фильм премьерасини эса куз ойларида ўтказилиши режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди