date
views 18 022

Райҳон хола, Насиба эса она бўлди!

Райҳон хола, Насиба эса она бўлди!

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг хонадонида бахтли ҳодиса юз берди. Унинг синглиси Насиба қиз фарзандли бўлди. Чақалоққа Латифа деб исм қўйишди, деб ёзмоқда "Даракчи" нашри.

Райҳон ва Насиба бу бахтли ҳодиса ҳақида Инстаграмдаги саҳифаларида хабар қолдиришди. Райҳон синглисини табриклаб, унга қуйидаги тилакларни йўллади:

“Мени жоним, сени чин қалбдан табриклайман. Сен она бўлдинг. Оллоҳим сенга ва бизнинг кичкина маликамизга соғлик ва бахт ато этсин. Сени жуда яхши кўраман!”

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан опа-сингилларни бу бахтли сана билан муборакбод этиб қоламиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон хола, Насиба эса она бўлди!