14:24 / 08.01.2024
63

«Оппенгеймер» филми «Олтин глобус» бош мукофотини қўлга киритди

«Оппенгеймер» филми «Олтин глобус» бош мукофотини қўлга киритди
Киллиан Мерфи, Кристофер Нолан ва Мэтт Деймон Фото: Christopher Polk
Лос-Анжелесда 81-«Олтин глобус» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Америка атом бомбасини яратувчиси ҳақида ҳикоя қилувчи «Оппенгеймер» филми бош мукофотга эга чиқди.

Кристофер Ноланнинг ўзи энг яхши режиссёр сифатида тақдирланди. «Оппенгеймер» филмида бош ролни ижро этган Киллиан Мерфи драматик филмдаги энг яхши актёр деб топилди. Кичик Роберт Дауни - иккинчи пландаги энг яхши актёр. «Оппенгеймер» «Энг яхши оригинал саундтрек» номинациясида ҳам ғолиб бўлди.

Бошқа ғолиблар:

Грета Гервигнинг «Барби» филми «кинематография ва касса ютуқлари» учун тақдирланди. Билли Эйилиш бу филм учун куйланган What Was I Made For? («Мен нима учун яратилганман?») қўшиғи учун ҳайкалча олди.

Энг яхши комедия - Йоргос Лантимоснинг «Бечора бахтсизлар» филми. Филмда бош ролни ижро этган Эмма Стоун энг яхши комедия актрисаси деб топилди.

«Энг яхши драматик актриса» номинациясида Лили Гладстоун («Гулли ой қотиллари») ғолиб чиқди.

Энг яхши анимацион филм - Хаяо Миядзакининг «Бола ва қуш», хорижий тилдаги энг яхши фильм: «Қулаш анатомияси» (Франция).

«Ворислар» энг яхши драматик сериал, «Зиддият» эса энг яхши мини-сериал деб топилди. «Айиқ» филми энг яхши комедия сериал номига сазовор бўлди.

81-«Олтин глобус» мукофотини топшириш маросими Беверли-Хиллзда бўлиб ўтди. «Олтин глобус» Америка киномукофоти Ҳолливуд Хорижий матбуот ассоциацияси томонидан 1944 йилдан бери ҳар йили январ ойида дунё бўйлаб 300 га яқин журналистлар овози асосида топшириб келинади. У кино оламида «Оскар»дан кейин иккинчи энг нуфузли мукофотдир.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Оппенгеймер» филми «Олтин глобус» бош мукофотини қўлга киритди