19:23 / 09.07.2024
116

Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен учинчи фарзандини кутмоқда

Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен учинчи фарзандини кутмоқда
Туркия оммавий ахборот воситаларида кино саноатидаги юлдузли жуфтлик — Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен учинчи фарзандини кутаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

Фото: Instagram
Бундай хабарлар Бурак Ўзчивит оиласи билан Бодрумдаги янги уйга кўчиб ўтиш сабабини изоҳлагандан сўнг тарқала бошлади. Маҳаллий ОАВга берган интервьюсида актёр эндиликда аёли ва фарзандларига янада кенг ва каттароқ уй кераклиги, чунки унинг оиласи “кенгайиб бораётгани”ни айтиб ўтди.

Фото: Instagram
Ўзчивитнинг бу сўзларидан кейин баъзи журналист ва мухлислар Эвженнинг ҳомиладорлигини тахмин қилишди. Ижтимоий тармоқларда машҳур актёрлар ҳақида миш-мишлар тобора кўпая бошлади.

Ҳозирча жуфтлик ушбу хабарларни расман тасдиқланмаган, аммо мухлислар бу янгиликни интиқлик билан кутмоқда!

Фото: Instagram
Бурак Ўзчивит турк актрисаси Фаҳрие Эвжен билан 2017 йилда оила қурган. Ҳозирда улар икки нафар фарзанди — Каран ва Керем исмли ўғиллари тарбияси билан машғул. 2019 йилда катта ўғли Каран туғилган, 2023 йилда кичик ўғли дунёга келган.

Фото: Дзен
Жорий йил 13 апрель куни машҳурлар оиласи тўнғич фарзандининг 5 ёшга тўлганини нишонлади. Каран учун ташкил этилган байрам “Трансформерлар” фильмига монанд декорация ва байрам дастури билан ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен учинчи фарзандини кутмоқда