21:57 / 08.09.2024
240

“Ишдаги ишқ” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 5 та факт

“Ишдаги ишқ” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 5 та факт
Элдар Рязановнинг “Ишдаги ишқ” трагикомедияси 1977 йилда намойиш этилган. Лойиҳа 1978 йилда прокат бўйича етакчига айланади — премьерадан сўнг култга айланган фильмни 58 миллион киши томоша қилади. Қуйида совет кинематографияси классикасининг яратилиши билан боғлиқ қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

Драматик қайта ишлаш

Фильм Элдар Рязанов ва Эмил Брагинскийнинг “Ҳамкасблар” пьесаси асосида суратга олинган. Драматурглар матн устида атиги 22 кун ишлаган. Рязановнинг айтишича, у ва Брагинскийни “қаҳрамонлар қўлларидан етаклаб юрган”, чунки Калугина ва Новоселцев ўртасидаги муносабатлар тарихи муаллифларни жуда қизиқтириб қўйган эди. Аслида сценарийнавислар бу мелодрамага оддий бир сабабдан киришганди: улар қўшимча пул топмоқчи бўлган — асарнинг тез орада бунчалик машҳур бўлиб кетишини хаёлларига ҳам келтиришмаган.

Рязанов: “Биз бундай ёзмаганмиз”

Асарга асосланган спектакллар юздан ортиқ театрларда намойиш этилади, улардан бирига “Ҳамкасблар” муаллифлари яширинча тушишади. Улар Ригага гастролга келган Псков драма театрининг намойишига билет сотиб олишади. Пьеса муаллифлари театр маъмуриятини ташриф ҳақида огоҳлантирмайди.

Улар гапларимизни зўрлик билан шеърий вазнга солишганди. Томошабин эса ҳеч нарса бўлмагандай кўрар, шундай бўлиши керак, деб ўйларди. Ўрнимдан сапчиб туриб, спектаклни тўхтатгим, биз буни ёзмаганмиз, деб бақиргим келди. Лекин бундай қилишга журъат этолмадик. Қайтанга кўринмасликка ҳаракат қилиб, ўриндиққа ёпишиб олдик ва тақдирга бўйсундик”, дейди Элдар Рязанов ўз хотираларида.

Майаковский номидаги театрдаги спектакл муваффақият қозонади, режиссёр дебютант Борис Кондратев эди. Постановканинг ҳайратланарли муваффақиятидан сўнг “Ҳамкасблар” телеверсияси чиқади. Бу Рязановга шу қадар ёқмайдики, пьесанинг янги вариантини суратга олишга қарор қилади.

“Союзпечат”га урилган машина

Олег Басилашвили “Ишдаги ишқ”да Новоселцев ролини ўйнашни орзу қилган, аммо Рязановни бу ролни унга беришга кўндира олмайди. Натижада у Самохвалов образини гавдалантиради ва бу актёр фильмографиясидаги энг ёрқин роллардан бирига айланади.

Фильмда Басилашвилининг қаҳрамони автомобили билан мақтанадиган саҳна мавжуд. Мазкур кадрларни суратга олиш учун актёр машинани бор-йўғи бир неча метр ҳайдаши керак эди. Машинани яхши бошқаришига қарамай актёр газ билан тормоз тепкисини адаштириб юбориб, “Союзпечат” киоскасига кириб кетади.

Модиляни ва Ахматова

Калугинанинг квартирасида Амедео Модилянининг “Матрос кийимидаги қиз” асарини кўриш мумкин. Италян экспрессионизмининг россиялик шоира Анна Ахматова билан ишқий муносабати бўлган ва у расмда тасвирланган. Эҳтимол, даҳо Рязанов шу йўл билан қаттиққўл раҳбар Алиса Фрейндлих ҳам эҳтиросли муҳаббатни орзу қилишига шама қилмоқчи бўлгандир.

Лукашинга ўхшамайди

Томошабинлар Андрей Мягковни Рязановнинг яна бир машҳур “Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” картинасидаги Евгений Лукашин образи орқали танишган. Дарвоқе, “Ишдаги ишқ”да Лукашиндан асар ҳам қолмаган — Мягков мўйлов қўйган ва катта гардишли кўзойнак таққан ҳолда суратга тушган.

Алиса Фрейндлих ҳам роли учун ўзгариши керак эди. Унинг қаҳрамонини экранда ифодалаш учун режиссёр ва актриса узоқ вақт изланишади. Масалан, қопсимон юбка ва пиджак “Мосфильм”нинг костюмлар омборидан топилган. Бундан ташқари, оператор Владимир Нахабсев отасининг эски кўзойнагини олиб келади ва бу образдаги якуний деталга айланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ишдаги ишқ” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 5 та факт