Янги йил байрами мавзусига бағишланган “Арчалар” (6+) франшизаси ўзининг илиқ ҳикоялари билан Россияликларнинг севимли байрами арафасида кўплаб томошабинлар томонидан ижобий баҳоланиб келмоқда. Лойиҳанинг 11-қисмида иштирок этадиган актёрлар жамоаси жорий йилда эфирга узатиладиган “Арчалар 11” фильми ўзгача чиқишига ишора қилмоқда.
Фото: Instagram
Айниқса, “Муҳташам юз йил”, “Чолиқуши”, “Ҳукмдор Усмон” каби турк сериаллари юлдузи Бурак Ўзчивит илк бор Россия киночилари томонидан суратга олинадиган фильмда рол ўйнаши мухлисларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Фильм сюжети
“Арчалар 11” фильмидан лавҳа
Фото: Севастопол медиа
“Арчалар 11” фильмидаги воқеалар турли қиссалар орқали ёритиб борилади. Сюжет Россиянинг ҳар хил бурчакларида содир бўлган бир нечта воқеаларга қаратилган бўлиб, қаҳрамонларининг тақдири кутилмаган тарзда бир-бирига боғланади. Бош қаҳрамонлардан бири Юра амаки (Дмитрий Нагиев) қишлоғида қўриқчи бўлиб ишлайди ва Костя лақабли кичик чўчқа билан яшайди. Юра амаки Янги йил байрамини ёқтирмайди, лекин бошқа қаҳрамонлар сингари байрам арафасида муҳим нарсаларни англаб етади ва байрамни янги умидлар билан кутиб олади.
Дмитрий Нагиев. “Арчалар 11” фильмидан лавҳа
Фото: Севастопол медиа
Бурак Ўзчивит иштирокидаги Новелла
“Арчалар 11” фильмининг энг кутилган қисмларидан бири бу актёр Бурак Ўзчивит иштирокидаги “Золушка” қиссасидир. Сюжетга кўра, бир қиз Янги йил арафасида “Туркиялик шаҳзода” билан учрашишни чин дилдан истайди ва унинг орзуси кутилмаган тарзда амалга ошади.
Суратга олиш жойи
Бурак Ўзчивит иштирокидаги романни суратга олиш ишлари Татаристоннинг Алметевск шаҳрида бўлиб ўтмоқда. “Арчалар” франшизаси устида ушбу шаҳарда иккинчи марта ишланмоқда. Қолган ҳикоялар Москвада суратга олинган.
Бурак Ўзчивит, Россия фильми, Арчалар, Туркиялик шаҳзода, Золушка “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди