29
“Муҳташам юз йил” сериалидаги навбатдаги хатолик: Сулаймон ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди?
Фото: Hibiny.ru
“Муҳташам юз йил” сериалида Моҳидаврон образи суюкли инсони томонидан ташлаб кетилган ва доимо хиёнатдан азоб чекадиган аёл сифатида кўрсатилган. У рақиби Хуррамга Тўпқопига келишдан аввал султон билан ўртамизда юксак муҳаббат бўлган, дея жар солади. Тарихда ҳам шундай бўлганми?
“Домашний” портали муаллифларининг хабар беришича, Хуррамдан фарқли ўлароқ, Моҳидаврон олий табақали инсонлар фарзанди бўлган. Маълумотларга кўра, у Кабардин-Черкесия ҳукмдори Ида Мирзейнинг фарзанди, Қрим хони Менгли Гирайнинг набираси эди. Сериалнинг бошида Хуррам ва Моҳидаврон бир-бирига қарши курашишига тўғри келади.
Сулаймон ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар султон Салимнинг даврида, Сулаймон шаҳзода бўлган пайтда бошланган. У султон Салимнинг ноиби сифатида Манисада фаолият олиб борган.
Фото: Фандом
Тарихий манбаларга кўра, Моҳидаврон туғилганида унга Гулбаҳор исми қўйилган, бироқ сериалда кўрсатилгани каби унга Моҳидаврон исмини султон бермаган, балки ҳарам томонидан Мустафо туғилгандан кейин шундай исм билан чақирила бошлаган. Сериалда эса Моҳидаврон султоннинг биринчи меросхўрини дунёга келтиргани учун унинг ҳарамдаги мавқейи баланд кўрсатилади.
Султоннинг Моҳидавронга бўлган муҳаббати эса кучли бўлмаган. Ҳарамда унинг обрўси Сулаймоннинг Гулфем ва Филюне каби бошқа канизакларидан ортиқ бўлмаган ва барча аёллар билан бир хил ҳуқуққа эга бўлган. Сериалда Моҳидаврон қайта-қайта султон хоним деб аталади, лекин Сулаймон бу унвонни фақат Хуррам учун махсус киритган ва бундан олдин бирорта аёл бунга лойиқ кўрилмаган. Султон хоним унвонини фақат ҳукмдорнинг қонуний хотини, яъни никоҳидаги аёл олиши мумкин бўлган.
Фото: Дзен
Истанбулга кўчиб ўтгач, Моҳидаврон ва Сулаймоннинг муносабатлари бир муддат давом этган, сўнг Хуррамга уюштирган муваффақиятсиз суиқасди туфайли умрбод эски саройга — Манисага сургун қилинган.
Маълумот учун: Моҳидаврон Ойша Ҳафса Султоннинг синглиси, Сулаймон холасининг қизи бўлган. Қариндошлик ришталари туфайли Волида султон унга нисбатан доим яхши муносабатда бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди