Ҳинд киносининг машҳур мелодрамаси — “Вир ва Зара” 2004 йилда режиссёр Яш Чопра томонидан суратга олинган. Фильмга Яш Чопранинг ўғли Адитя Чопра продюсерлик қилган. Фильмда Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари майори Вир Пратап Сингх ва покистонлик сиёсатчининг қизи Зара Ҳаёт Хоннинг ачинарли тақдири ҳикоя қилинади. Унда Амитабҳ Баччан, Ҳема Малини, Дивя Дутта, Манож Бажпайи, Боман Ирани, Анупам Кҳер ва Киррон Кҳер ҳам рол ижро этган.
Аслида “Вир ва Зара” асос қилиб олинган воқеанинг ўзи (исмлар, жойлар) мавжуд эмас, лекин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар тикланганидан кейин ҳинд маҳбусларининг ишлари қайта кўриб чиқилгани ва кўплари уйга қайтишни бошлагани ҳақида шунга ўхшаш ҳикоялар мавжуд. Аммо Ҳиндистон-Покистон урушлари тарихи 50 йилга бориб тақалгани сабабли кўплаб маҳбуслар Вир билан бир хил вазиятга тушади — қариган рафиқалари, катта бўлган болалари ёнига қайтишади.
Машҳур бир воқеага кўра, ҳинд аскари Кашмир Сингх 35 йиллик қамоқдан сўнг 65 ёшида уйга қайтган, рафиқаси Парамжит Каур эса йиллар давомида уни кутган. У болаларни оёққа турғазиш учун оғир меҳнат қилишга мажбур бўлган. Кашмир уйга қайтганида, болалари у қамоққа олинган ёшидан катта эди.
Адвокат қиз Самия турма назоратчисига маҳбус Вирнинг 786 рақами “Худонинг ишораси” дейди. Ҳар бир ҳарфнинг рақамли маъносини белгилайдиган араб тилидаги абжад ҳисобига кўра, 786 рақами Қуръоннинг биринчи бандидаги “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” (“Мурувватли ва марҳаматли Аллоҳ номи билан”) жумласининг рақамли маъносидир.
Қамоқхона камерасидаги барча саҳналар бир кунда суратга олинган. Дастлаб фильм “Еҳ Каҳаан Аа Гае Ҳум” деб номланган (“Муҳаббат ришталари” фильмидаги қўшиқ сўзлари), аммо Яш Чопра “Вир ва Зара” фильм кайфиятини яхшироқ етказишини тушунади.
Амристар билан Лоҳур ўртасида ҳеч қачон автобус йўналиши бўлмаган. Бироқ фильм чиққандан сўнг синов тариқасида шундай маршрут йўлга қўйилади. Йўналиш синовдан ўтади ва 2006 йил 20 январда доимий равишда ишга туширилади.
“Вир ва Зара” фильмида Яш Чопра марҳум бастакор Мадан Моҳан куйларидан фойдаланган. У юзлаб куйлардан 35 тасинигина саралаб олади, улардан 11 тасини шахсан ўғли Адитя Чопра танлаган.
Самия Сиддиқий образига реал шахс — инсон ҳуқуқлари бўйича покистонлик фаол ва таниқли адвокат Асме Жаҳонгир прототип бўлган.
Дастлаб Зара образи Айшвария Райга мўлжалланган эди, лекин актриса бу ролни рад этади.
Лори байрами Шукроналик кунининг ҳиндча версияси бўлиб, Ҳиндистонда, айниқса Шимолий Ҳиндистонда жуда машҳур ҳосил байрами ҳисобланади. У январь ойининг ўрталарида нишонланади. Айнан шу пайтда Панжоб далалари аллақачон пишиб етилган олтинранг буғдой билан қопланган, фермерлар ўрим-йиғим олдидан қисқа дам олиш даврида ҳордиқ чиқаришлари ва байрам қилишлари мумкин бўлган.
Лори кунлари болалар эшикма-эшик юриб, Дулла Баттини мадҳ этувчи қўшиқлар айтишади, бунинг эвазига ширинликлар, баъзида эса пул олишади. Дулла Батти — император Акбар даврида Ҳиндистонда яшаган мусулмон эркак. У Робин Гуднинг ҳиндча версияси — бойларни тунаб, камбағалларга инъомлар берган.
Бундан ташқари, Дулла Батти Яқин Шарққа қулликка сотилиши керак бўлган қизларни озод қилиб, уларни ҳинд маросимлари бўйича ҳинд йигитларига никоҳлаб қўяди. Шундай қилиб, у Панжоб афсонасига айланган — Лори байрамидаги ҳар бир қўшиқда Дуллага миннатдорлик сўзлари бор. Лори байрамида катта гулхан ёқилади, унинг атрофида оила аъзолари, дўстлар тўпланишади.
Фильмдаги Шоҳруҳ Хоннинг барча либосларини Каран Жоҳарнинг шахсан ўзи танлаган.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда