17:00 / 29.01.2025
18 745

Афра Сарачўғли билан ишқий муносабатлари ошкор бўлган Мерт Рамазон Демир 27 ёшда

Афра Сарачўғли билан ишқий муносабатлари ошкор бўлган Мерт Рамазон Демир 27 ёшда
Ёш бўлишига қарамай нафақат ватани Туркияда, балки бошқа давлатларда ҳам машҳурликка эришган актёр Мерт Рамазон Демир жорий йил 28 январь куни 27 ёшни қарши олди. Қуйида “Қўрғон сирлари”даги Ферит Корҳан образи орқали миллионлаб томошабинлар ва мухлисларга эга турк юлдузи ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Фото: Дзен
1. Кўп фарзандли оила

Мерт Рамазон Демир тадбиркорлар оиласида туғилган, унинг отаси Туркиянинг Шиле вилоятида ҳунарманд ва савдогар бўлган. Бўлажак актёрнинг онаси уй бекаси бўлган ва болалар тарбияси билан шуғулланган. Мерт Рамазон беш нафар ўғилнинг кенжаси. Шунингдек, ундан кейин оиладаги ягона қиз фарзанд — синглиси Зейнер дунёга келган.Мертнинг болалиги Шиле вилоятининг кичик қишлоғида ўтган.

Демирнинг ота-онаси қийин кунларни бошдан кечирган, оила доимо пулсизликдан қийналган, лекин оила аъзолари ўртасидаги илиқ ва ишончли муносабатлар уларга ҳар доим барча тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берган.

Фото: Haberler
Мерт мактаб даврини Истанбулдан 50 километр узоқликда ўтказган, талабалик йилларида эса доим ҳам уй-жой тўлови учун маблағ топа олмаган, шу сабабли актёр эришган барча ютуқлари унинг узоқ меҳнат самараси ҳисобланади.

2. Спортга ва лукум бўлган иштиёқ

Фото: Instagram
Мерт мактаб йилларида футбол ва баскетболга меҳр қўйган ҳамда профессионал спортчи бўлишни орзу қилган. Унинг жисмонан бақувват кўриниши “Муҳташам юз йил: Кўсем империяси” тарихий сериалини суратга олиш пайтида ёрдам берган. У ерда актёрлар бир ҳафта давомида суратга олиш учун жиддий тайёргарлик кўрган: улар машғулотлар лагерида яшаб, от миниш, қиличбозлик каби кўникмаларни ўрганган.

Фото: Haberler
Мерт Рамазон бу вақтда спортни тарк этмади, ҳатто қўшимча тарзда бокс, сузиш ва стол тенниси билан ҳам шуғуллана бошлаган.

Бундан ташқари, Мерт Рамазон ширинликларни жуда яхши кўра, айниқса Туркиянинг раҳат лукумисиз ҳаётини тасаввур эта олмайди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи интервьюлардан бирида тан олган.

3. Кинога муҳаббат пайдо бўлиши

Фото: Дзен
Инглиз драматурги Уилям Шекспирнинг песаси 17 ёшли Мертни шу қадар ҳайратда қолдирдики, у актёрлик касбига қизиқа бошлади. Унинг сўзларига кўра, айнан Ҳамлет образи Мерт ўзида синаб кўрган биринчи рол бўлган:

“Ўшанда 17 ёшда эдим — акам билан яшардим, у Денизлидаги коллежда ўқирди. Мен “Ҳамлет” песасига тайёрланаётган эдим. Ўша лаҳзани эслаганимда, менга жуда ажойиб туюлади. Театрга жуда қизиқиб қолганман: бу ҳаётимдаги биринчи ролим эди”, дейди у.

Шу пайтдан бошлаб ёш спортчи ижодкорликка қизиқиб қолди, сўнг Диалог Леcтуре Communication мактабида актёрлик бўйича ўқиди. Кейин Мишел Даннернинг Истанбул студиясига топширди. Шу йилларда бўлажак актёр турли кастингларда қатнаша бошлади.

4. “Устоз” сериали ва безорилик

“Устоз” фильмидан лавҳа
Кўп ўтмай у “Фазилат хоним ва унинг қизлари” телесериалида кичик рол ўйнади. Ушбу лойиҳанинг суратга олиш ишлари тугагандан сўнг, Мерт ниҳоят актёрлик унинг тақдири эканлигига амин бўлди. Ўша пайтда “Устоз” телесериалидаги роли унга катта шуҳрат келтиради. Мактабдаги безорилик мавзусига тўхталган ушбу сериалда актёр Атеш ролини ижро этди. Қизиғи шундаки, мактабда ёш Мерт рамазоннинг синфдошлари уни қалин қошлари учун масхара қилишган, шунинг учун йигит жуда уятчан бўлиб улғайган.

Шундан сўнг Мерт Рамазоннинг актёрлик карьераси тезлик билан ривожлана бошлади. У мунтазам равишда янги лойиҳаларга чақирилади, машҳур брендлар ҳам унга бир неча миллион долларлик реклама шартномаларини имзолашни таклиф қилди.

“Мен сенман” фильмидан лавҳа
Бу орада у “Усмонли империясининг юксалиши”, “Шоҳморон”, “Ўлиш вақти эмас”, “Яланғоч”, “Мен сенман”, “Овозингда муҳаббат бор” каби фильмларда рол ўйнади.

5. “23” ва бошқа татуировкалар

Фото: Дзен
Мерт Рамазон Демирнинг бир нечта кичик татуировкалари бор. Масалан, унинг оёғида 701 рақами туширилган. Актёрнинг сўзларига кўра, бу меҳмонхона номери бўлиб, у ерда ҳаётидаги муҳим воқеа содир бўлган. “То тҳе wондер” ибораси эса актёрнинг билагида туширилган.

Яқинда эса актёрнинг қўлида яна бир татуировка — “23” сони пайдо бўлди. Мухлисларнинг тахминига кўра, у актёрнинг қаллиғига боғлиқ рақам бўлиб, илк учрашув ёки келажакдаги тўй санасини билдириши мумкин.

6. Шахсий ҳаёт

Фото: Instagram
Мертнинг биринчи муҳаббати Айса исмли қиз бўлган, аммо уларнинг муносабати актёр Истанбулга кўчиб ўтганидан сўнг ниҳоясига етган.

“Қўрғон сирлари” фильмини суратга олиш пайтида, ҳали машҳур бўлмасидан олдин, актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида ишончли маълумотлар йўқ эди. Сўнг 2023 йилда Демир ва унинг ҳамкасби Афра Сарачоғли ўртасида ишқий муносабат бўлганлиги ҳақида миш-миш пайдо бўлди. Бир неча ой ўтгач, турк оммавий ахборот воситалари ҳатто уларнинг биргаликдаги таътилининг ёрқин фотосуратларини ҳам чоп этди.

Дарҳақиқат, актёрлар аввалроқ таниш бўлган, улар “Ўқитувчи” ва “Фазилат хоним қизлари” лойиҳаларида бирга ишлашган.

2023 йилнинг қишида Афра Мерт билан ўртасида ҳеч нарса йўқлигини айтди. Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари уларнинг ажралиши ҳақидаги хабарлар билан том маънода “портлади”.

Фото: Дзен
Бироқ Мерт Рамазон ва Арфанинг 2025 йил январь ойида Португалияда бирга дам олгани уларнинг унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирди. Айрим оммавий ахборот воситалари эса юлдузли жуфтлик тўйга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бермоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият