date

Ҳанде Эрчел ва Хоқон Сабанджи: Турк шоу-бизнесидаги энг муҳокамали ажрим

Ҳанде Эрчел ва Хоқон Сабанджи: Турк шоу-бизнесидаги энг муҳокамали ажрим

Туркия шоу-бизнесида сўнгги кунларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири – машҳур актриса Ҳанде Эрчел ва йирик бизнесмен Хоқон Сабанджининг муносабатларига чек қўйгани ҳақидаги хабарлар бўлди, деб ёзмоқда Peopletalk.

Миш-мишларга сабаб, Ҳанде ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан севгилиси билан биргаликдаги барча фотосуратларни ўчириб ташлагани бўлди. Орадан кўп ўтмай, маҳаллий ОАВ ва машҳур журналист Бирсен Алтунташ бу маълумотни тасдиқлаб, расмий ажрим ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, жуфтлик ўртасида жиддий жанжал юз берганини қайд этди. Шу билан бирга, қизиғи шундаки, Хоқон ҳанузгча Эрчел билан биргаликдаги фотосуратларни ўчирмаган ва улар бир-бирларига ижтимоий тармоқларда обуна бўлиб қолишган. Бу ҳолат айрим мухлисларда “ярашиш эҳтимоли бор” деган умид уйғотган бўлса, кўпчиликка кўра муносабатлар аллақачон тугаган.

Ҳанде ва Хоқон қарийб уч йил давомида Туркияда энг кўп муҳокама қилинган жуфтликлардан бири бўлиб келди. Улар мунтазам равишда тадбирларда бирга қатнашишар, саёҳатлардан лавҳалар билан ўртоқлашишар ва самимий муносабатлари билан оммани ўзига ром этишарди. Уларнинг сўнгги йирик чиқишларидан бири Ливандаги тўй маросимида бўлиб, жуфтлик у ерда камералар олдида порлаган эди.

Ажримнинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас. Интернетда турли тахминлар тарқалмоқда: айримлар буни шахсий келишмовчилик, деб ҳисобласа, бошқалар “Кўз ёшлари маликаси” сериали намойиши олдидан PR жараёни сифатида баҳоламоқда. Бироқ кўпчилик мухлислар учун бу мавзу сериалдан ҳам ортиқ қизиқиш уйғотди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳанде Эрчел ва Хоқон Сабанджи орасидаги муносабатлар 2023 йил март ойида ошкор бўлган. Жуфтлик Парижга йўл олаётганда аэропортда бирга кўрилган ва бу воқеа актрисанинг “Эшигимни таққилат” сериалидаги ҳамкасби Керем Бурсин билан ажрашганидан кўп ўтмай содир бўлган. Шундан сўнг улар май ойида омма олдида илк бор расмий жуфтлик сифатида намоён бўлган. Хоқон эса Туркиянинг иккинчи йирик конгломерати ҳисобланган Sabancı Holding асосчиси, миллиардер Сакип Сабанджининг набираси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳанде Эрчел ва Хоқон Сабанджи: Турк шоу-бизнесидаги энг муҳокамали ажрим