
Шу кунларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли миш-мишлар тарқатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Гарчи интернетда яшин тезлигида тарқалаётган гаплар ёлғон экани маълум қилинган бўлса-да, Шерали Жўраев мухлислари орасида аллақачон гап-сўзлар болалаб бўлди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Шу сабабли бўлса керак, ҳофизнинг тўнғич ўғли Шохжаҳон Жўраев Instagram’даги саҳифасига кеча, 1 февраль куни отаси билан тушган суратини жойлаштирди. Суратга остига ўйлашимизча, хонанданинг маъмури изоҳ ёзиб қолдирди. Унда мухлислардан турли гап-сўзларга ишонмасликлари илтимос қилинади:
“Диққат! Telegram’да тарқалган ёлғон хабарларга ишонманглар. Бу ҳасадгўй кимсаларнинг атайлаб ўйлаб топган навбатдаги ёлғони. Яратганга шукрлар бўлсинки, Шерали Жўраев кўриб турганингиздек соппа-соғ. Ота-бола бирга тушлик қилишяпти.
Устозимиз ҳали кўп йиллар халқимизга ўз қўшиқлари билан холис хизмат қилишларини Яратгандан сўраб қоламиз.
Ҳар хил ёлғон миш-мишларни тарқатаётганларга ҳам Худо инсоф берсин”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар