11:11 / 27.02.2017
8 454

Оскар 2017: ғолибларнинг тўлиқ рўйхати

Оскар 2017: ғолибларнинг тўлиқ рўйхати

«Ла-Ла Ленд» фильми қўлга киритилган мукофотлар бўйича рекорд ўрната олмаган бўлса-да, бир йўла олтита мукофотга сазовор бўлди, деб ёзади «Дарё» нашри. Шу жумладан, Дэмьен Шазелл энг яхши режиссёр, Эмма Стоун эса энг яхши актриса, фильмда янграган «City of Stars» қўшиғи энг яхши қўшиқ деб тан олинди.

Маросим сўнгида академиклар адашиб, «Ла-Ла Ленд»ни «Энг яхши фильм» номинациясида ҳам ғолиб деб эълон қилди, аммо кейинроқ бу «шунчаки ҳазил» бўлганини айтиб, «Ой шуъласи»ни энг яхши фильм деб эътироф этишди.

Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Энг яхши режиссёр — Дэмьен Шазелл («Ла-Ла Ленд»)

Энг яхши фильм — «Ой шуъласи»

Энг яхши актёр — Кейси Аффлек («Денгиз бўйидаги Манчестер»)

Энг яхши актриса — Эмма Стоун («Ла-Ла Ленд»)

Энг яхши иккинчи даражали актриса — Виола Дэвис («Тўсиқлар»)

Энг яхши иккинчи даражали актёр — Махершала Али («Ой шуъласи»)

Энг яхши оригинал сценарий — «Денгиз бўйидаги Манчестер»

Энг яхши адаптация қилинган сценарий — «Ой шуъласи»

Энг яхши анимацион фильм — «Ҳайвонлар шаҳри»

Энг яхши ҳужжатли фильм — «О.Жей: Америкада қилинган»

Энг яхши либослар — «Фантастик махлуқлар ва улар яшайдиган жой»

Энг яхши постановкачи рассом иши — «Ла-Ла Ленд»

Энг яхши грим — «Қотиллар жамоаси»

Энг яхши монтаж — «Виждон амри билан»

Энг яхши овоз монтажи — «Виждон амри билан»

Энг яхши овоз — «Етиб келиш»

Энг яхши операторлик иши — Линус Сандгрен («Ла-Ла Ленд»)

Энг яхши визуал эффектлар — «Чангалзор китоби»

Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Қум қуши»

Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Оқ дубулғалар»

Энг яхши қисқа метражли фильм — «Куйла»

Чет тилидаги энг яхши фильм — «Коммивояжер»

Энг яхши қўшиқ — Эмма Стоун ва Райан Гослинг, «City of Stars»

Энг яхши оригинал саундтрек — Жастин Гурвиц («Ла-Ла Ленд).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оскар 2017: ғолибларнинг тўлиқ рўйхати