"Формула-1"нинг давоми Бред Питт билан расмий равишда ишлаб чиқилмоқда

Бред Питт бош ролни ижро этган "Формула-1" филмининг давоми устида расман иш бошланди. Продюсер Жерри Брукхаймернинг айтишича, ҳозирда ссенарий ишлаб чиқилмоқда, сюжет, консепсия ва актёрлар таркиби бўйича ғоялар муҳокама қилинмоқда. Ўтган ёзда намойиш этилган филм жаҳон прокатида 630 миллион доллар йиғиб, Apple Оригинал Филмснинг энг муваффақиятли релизига айланди ва бу йил "Энг яхши филм" номинациясида "Оскар"га номзод бўлди.
Лойиҳа продюсери Жерри Брукхаймер BBC News’га берган интервьюсида ижодкорлар бош ролни Бред Питт ижро этган "Формула-1" картинасининг давоми устида расман иш бошлаганини айтди.
Брукхаймернинг сўзларига кўра, ҳозирда сценарий ишлаб чиқилмоқда. Унинг таъкидлашича, сюжет ва концепция бўйича ғоялар ҳам, актёрлар таркиби ҳам фаол муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ фильмнинг муваффақияти туфайли унинг давоми бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, аммо энди буни тасдиқланган маълумот деб ҳисоблаш мумкин.
Ўтган ёзда намойиш этилган "Формула-1" филми жаҳон прокатида 630 миллион доллар йиғди ва Apple Original Films’нинг энг муваффақиятли релизига айланди. Бу йил у "Энг яхши фильм" номинациясида "Оскар"га номзод бўлди.
Фильмнинг сюжети 62 ёшли фахрий пойгачи Сонни Хейз (Бред Питт) атрофида бўлиб, у узоқ вақтдан сўнг жамоа билан Формула-1 старт майдончасига қайтади. Режиссёр Жозеф Косински, ҳампродюсер эса етти карра жаҳон чемпиони - пойгачи Люис Хемилтон.






























Изоҳлар 0
…