date

Райҳон оналик ва иш орасидаги ички изтиробларини очиқ айтди

Райҳон оналик ва иш орасидаги ички изтиробларини очиқ айтди

Хонандадан “Олдин иш ва оналик ўртасида мувозанат топиш сиз учун қийин бўлганини айтгандингиз. Ҳозир бу масала қандай?” дея сўралди.

Райҳон эса, “Ҳозир ҳам худди шундай. Ҳали ҳам қийин, ҳали ҳам ичимда жуда катта изтироб бор.

Мана, ҳатто ҳозир ҳам мен шу ерда бўлсам, ичимда жуда кучли айбдорлик ҳисси бор — болаларим у ерда ёлғиздек туюлади. Билмайман, бу болалигимдан келаётган ички ҳисларми ёки шунчаки фарзандларим тез улғаяётганини тушунаётганимдандир. Улар жуда тез катта бўлиб кетишяпти. Мен эса уларнинг кичкина пайтларини жуда соғинаман.

Ҳозир фарзандларим аллақачон улғайган. Масалан, Ислом мендан ҳам бўйи узун. Ва буни англаш менга қийин — улар энди ўсмирлар, деярли катта инсонлар.

Мен уларнинг кичкиналигини жуда соғинаман. Ва билмайман, қандай қилиб тўғри йўл тутиш керак эди: ишлаш керакми ёки йўқми. Ишламасликнинг иложи йўқ, лекин ишлаш ҳам осон эмас. Бу савол ҳалигача мен учун жуда оғир.

Ва шу айбдорлик ҳисси ҳануз мени тарк этгани йўқ. Чунки мен уларга ҳаммасини бермоқчиман — ўзимда бўлмаган нарсаларни беришни хоҳлайман”, деб жавоб берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Райҳон оналик ва иш орасидаги ички изтиробларини очиқ айтди