Райҳон эстрададаги ўзгаришлардан хавотир билдирди

Хонандага савол берилди: “Ҳозирги вақтда Ўзбекистон мусиқа саноати ҳақида нима деб ўйлайсиз?”
Райҳон шундай жавоб берди:
“Олдин жуда замонавий мусиқалар яратиш жуда зўр эди. Ўша пайтда эстрада миллий мусиқа ва замонавий мусиқага бўлинарди. Замонавий мусиқада ишлаган ижодкорларнинг барчаси ниманидир зўр қилишга интиларди, янги тенденцияларни кузатиб борарди. Ҳар бири ўз услубини ҳимоя қиларди: "Бу менинг услубим" деб турарди. Ҳамманинг мақсади замонавий бўлиш эди.
Билмайман, нега шундай бўлиб қолди, лекин ҳозир ҳеч ким замонавий тенденцияларини кузатишни хоҳламайди ва замонавий мусиқа яратишга ҳам интилмаяпти. Натижада мусиқа ўзининг долзарблигини йўқотиб қўйди. Бу эса менга ёқмайди. Одамлар замонавий мусиқани тинглашни ҳам тўхтатиб қўйишди.
Ростини айтсам, баъзида бошқача, янги нарсалар қилишни хоҳлайсиз, лекин бу ишламайди, ҳит бўлмайди. Шу сабабли мен бундан жуда хавотирдаман ва афсусдаман."
"Бошқа артистлар ҳақида эса умуман гапирмоқчи эмасман. Бунга ҳаққим йўқ. Ҳар ким ўзи учун гапирсин”, деб фикрини якунлади хонанда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!