Райҳон: "Болалигим ўйин эмас, тинимсиз меҳнат эди"

Хонанда Райҳон яқинда “Но Филтер” дастурига интервю берди ва болалиги ҳақида самимий фикрларини бўлишди. У айтишича, унинг болалиги оддий болаликдек эмас эди. У доим фаол эди: аввал боғчага қатнаш, кейин продлёнка, ундан кейин эса мусиқа мактаб-интернатида таълим олган.
Ҳар куни ўқиш, пианино чалиш, машқлар қилиш ва доимий ривожланиш – бунинг барчаси унинг кундалик ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Оддий болалар каби ҳовлида бемалол ўйнаш, кўп дугоналар билан вақт ўтказиш имконияти эса деярли бўлмаган.
Аммо айнан шу қийинчиликлар уни мустаҳкам, сабрли ва ҳаётдаги турли синовларни енгишга тайёр қилган. Райҳоннинг ҳикояси шуни кўрсатадики, баъзида болаликдаги қаттиқ меҳнат ва чекловлар кейинчалик инсоннинг муваффақият сари интилишида энг катта ёрдамчи бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!