Чак Норрис 86 ёшида вафот этди

Америкалик актёр, жанг санъатлари устаси ва оммавий маданият тимсоли Чак Норрис 86 ёшида вафот этди. TMZ ҳамда бошқа бир қатор йирик АҚШ ОАВлари унинг пайшанба тонгида Гавайида вафот этганини хабар қилди. Кейинроқ унинг оиласи ижтимоий тармоқларда берилган баёнот орқали бу хабарни тасдиқлаб, у яқинлари қуршовида кутилмаганда ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.
Хабарларга кўра, Норрис 19 март куни саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб Кауаи оролидаги шифохонага олиб борилган. Дастлабки янгиланишларда умид қилиш учун асос борлиги айтилган, манбалар эса унинг руҳи баланд бўлиб қолаётгани ва ҳатто ҳазиллашаётгани ҳақида билдирган. Ўлимидан атиги 10 кун олдин, 10 март куни Норрис ўзининг 86 ёшини машғулот видеосини улашиб нишонлаган ва шундай ёзган эди: “Мен қариб бораётганим йўқ, мен янги босқичга чиқяпман.”
Норрис “The Way of the Dragon”, “Missing ин Action” ва “The Delta Force” каби фильмлар, шунингдек “Walker, Texas Ranger” телесериали орқали жаҳонга машҳур жангари юлдузга айланди. Экрандан ташқарида у Chun Kuk Do жанг санъатлари тизимига асос солди ва ўнлаб йиллар давомида жанг спорти олами билан яқиндан боғлиқ бўлиб қолди. Энди дунё бўйлаб мухлислар фаолияти, интизоми ва интернет мемлари орқали орттирган шуҳрати уни оммавий маданиятдаги энг таниқли сиймолардан бирига айлантирган инсон учун мотам тутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!