Зиёда “Кўра олмайсиз” билан юракларга етиб борди (видео)

Зиёда Қобилованинг бир ой аввал тақдим этилган “Кўра олмайсиз” қўшиғи клипи 20 март куни YouTube платформасида намойиш этилди. Унда бош ролларни Айсанем Юсупова ва Диёрбек Садуллаев ижро этган. Клип сукут ортидаги оғриқ, айтилмай қолган сўзлар ва севги бор бўлса-да, эътибор етишмайдиган муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади.
Хонанда Зиёда Қобилова бир ой аввал тақдим этилган “Кўра олмайсиз” номли қўшиғининг клипини мухлисларига намойиш этди. Клип 20 март куни YouTube платформасида премера қилинди. Унда бош ролларни Айсанем Юсупова ва Диёрбек Садуллаев ижро этган.
Баъзан ёнимиздаги инсонни кўрамиз, аммо уни ҳис қилмаймиз. Баъзан эса бирга яшаймиз, лекин аслида бир-биримиздан жуда узоқ бўламиз.
Ушбу клип айнан сукут ортида яширинган оғриқ, айтилмай қолган сўзлар ва кўринмас ҳис-туйғулар ҳақида ҳикоя қилади. Оддий ҳаёт манзаралари ортида эса аччиқ ҳақиқат яширинган: севги бор, аммо эътибор етишмайди.
Қўшиқнинг сўз ва мусиқаси ҳам Зиёда Қобиловага тегишли. Клип қисқа вақт ичида 500 мингдан ортиқ томоша тўплаб, 160 дан зиёд илиқ изоҳларга сабаб бўлди. Томошабинлар изоҳларда қўшиқни юқори баҳолаб, хонандага омад тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…