Юлдуз Ражабова: “Бу гап мени оёққа турғизган…”

Юлдуз Ражабова “Тарафлар” лойиҳаси доирасидаги интервюсида ҳаётидаги энг муҳим мотивацион гапни очиқлади.
Актрисанинг айтишича, унга айтилган бир оғиз сўз уни оғир вазиятларда ўзини тиклаб олишига катта туртки бўлган:
“Ҳаётда бунданам оғир бўлади. Ҳамма нарсага тайёр тур”, — деган гап мени қандай қилиб оёққа турғизганини билмайсиз”, — дейди у.
Юлдуз Ражабова шунингдек, ҳар бир инсон ҳаётида қийинчиликлар ва оғир синовлар бўлишини таъкидлади:
“Ҳар бир инсоннинг ҳаётида муаммо бор, оғир дард бор. Ёрдамга муҳтож бўлган инсонлар жуда кўп. Сизнинг биргина табассумингиз, бир оғиз далда берувчи сўзингиз, 'кел, мен сенга ёрдам бераман' деган гапингиз ўша инсонни қайта тирилтиради, уни йиқилган жойидан турғизади”, — дея фикр билдирди актриса.
Унинг ушбу самимий ва таъсирли сўзлари кўплаб мухлисларни ўйлантириб қўйди. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар актрисанинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, бир-бирига меҳр ва эътибор кўрсатиш нақадар муҳим эканини таъкидлашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!