Туркияда тўй бўлди, энди Ўзбекистонда қачон? Эмре жавоб берди

Эмре Кивилчим Туркияда кичик тўй маросими ўтказилганини ва яқин орада Ўзбекистонда яна тўй қилиш режалаштирилаётганини айтди. Бу ҳақда у “Тамерлан: Фат этувчининг юксалиши” филми премерасида маълум қилди. Актёр, шунингдек, Юлдуз Ражабованинг ижодий ютуқлари ва муваффақиятларидан фахрланишини таъкидлади.
Кеча "Тамерлан: Фатҳ этувчининг юксалиши" фильмининг премерасида актриса Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилчим иштирок этди. Тадбир давомида актёр Эмре шахсий ҳаётига доир қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Унинг айтишича, Туркияда кичик тўй маросими ўтказилган ва яқин кунларда Ўзбекистонда яна бир тўй қилиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, Эмре Юлдузнинг ижодий ютуқлари ва муваффақиятларидан фахрланишини ҳам алоҳида таъкидлади.
Журналистлардан бири актёрга:
“Туркияда катта тўй қилдингиз. Нега Ўзбекистонда тўй бўлмади?” дея савол берди.
Эмре эса бу саволга жавобан:
“Ҳа, Туркияда кичик тўй қилдик. Албатта, қиламиз. Иншааллоҳ, Ўзбекистонда яқин орада тўй ўтказамиз”, — деди.
Бу хабар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, кўпчиликни кутилмаётган янгилик билан хурсанд қилди.






























Изоҳлар 0
…