date

Дилфуза Исмоилова: муаллифлик ҳуқуқи ҳақида очиқ гапирди

Дилфуза Исмоилова: муаллифлик ҳуқуқи ҳақида очиқ гапирди

Таниқли санъаткор Дилфуза Исмоилова “Наво меҳмонда” лойиҳасидаги суҳбатда ўз ижодига оид қизиқарли фикрларини билдириб, мухлисларни ҳайратда қолдирди.

Дастур бошловчиси хонандага: “Қўшиқларингизни бошқалар ижро қилганда муаллифлик ҳуқуқи талаб қиласизми? Чунки сизнинг қўшиқларингизни айтаётганлар кўп”, — дея савол берди.

Бунга жавобан хонанда самимий тарзда шундай деди:

“Йўқ, мен бунга қарши эмасман. Ҳозир қўшиқларимни айтаётганлар жуда кўпайиб кетди. Ҳатто менинг номимдан, овозимни ўзгартирмасдан концерт бераётганлар ҳам бор. Лекин мен бунга индамайман. Майли, омадини берсин. Фақат дуо қилиб қўйишса бўлди. Нимасини қизғанаман?”

Бошловчи яна: “Сиздан рухсат сўрашадими?” — деб сўраганида, хонанда кулиб жавоб берди:

“Ҳа, ҳатто йигитлар ҳам сўрашади. Мен эса 'айтаверинглар' дейман. Қўшиқ айтиб завқ олишсин. Агар шу орқали пул топиб, оиласига ризқ олиб кираётган бўлса — майли. Муаллифлик ҳуқуқи деб паст кетиб нима қиламан?”

Санъаткорнинг таъкидлашича, унинг энг катта орзуси — қўшиқлари бутун дунёда янграши:

“Қанийди, қўшиқларимни бутун дунё айтса, мен розиман. Ниятим ҳам шу. Фақат янги қўшиқларимни ҳали бироз кутиб, кейин ижро этишса яхши бўларди”.

Хонанданинг бу самимий ва кенг фикрлари ижтимоий тармоқларда илиқ муносабат уйғотиб, мухлислар орасида фаол муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дилфуза Исмоилова: муаллифлик ҳуқуқи ҳақида очиқ гапирди