date

Канадалик куёв “келин салом”да ҳаммага кайфият улашди (видео)

Канадалик куёв “келин салом”да ҳаммага кайфият улашди (видео)

Актриса Шаҳло Зоирова ўзининг Instagram саҳифасида қизиқарли ва илиқ кайфият улашувчи видеони мухлислари билан бўлишди. Видеода у келин салом маросимида иштирок этгани ва келин салом айтгани акс этган.

Анъанага кўра, келин куёвга ҳам салом қилади. Айнан шу жараён видеонинг энг эътиборли ва ҳайратли лаҳзасига айланган. Маълум бўлишича, куёв канадалик бўлиб, унинг исми Радо эканлиги айтилган.

Куёв саҳнага ўзига хос кайфиятда чиқиб келади — у қувноқ тарзда рақсга тушиб келиннинг олдига боради ва меҳр билан пешонасидан ўпиб қўяди. Ушбу самимий ва ноодатий ҳолат маросимга ўзгача руҳ бағишлаган.

Келин саломчи сифатида қатнашган Шаҳло Зоирова ҳам бу вазиятдан ҳайратда қолиб, куёвнинг ўзбекона анъанани қисқа фурсатда ўзлаштирганига қойил қолганини билдирган.

Видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик куёвнинг қувноқлиги ва самимиятини алоҳида таъкидлаб, унга ижобий изоҳлар қолдирмоқда. Шунингдек, келиннинг ҳам қувноқ ва очиқкўнгил экани видеодан яққол сезилиб, томошабинларга манзур бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Канадалик куёв “келин салом”да ҳаммага кайфият улашди (видео)